UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05U-20 Осиё кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум: Корея Республикаси - Ўзбекистон учрашуви қачон бўлади?  5 13:54U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди  3 13:32Ана холос! МЮ Рубен Аморимни ишдан бўшатади  7 12:58Яна Мбаппеми? Ла Лига ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 12:23"Пахтакор" "Ал Ҳилол"га қарши қачон ўйнайди?   9 11:49Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  31 11:30Салоҳ "Ливерпул"да Суареснинг рекордини янгилади  18 10:59Ўтган мавсум «Насаф» билан чемпион бўлган футболчи «Шўртан»да  1 10:35Беллингемга қизил берган ҳакам беш йилгача футболдан четлатилиши мумкин  61 10:13Анчелотти: «Бугун жамоа мукаммал ўйнади»  14 09:52Месси фаолиятидаги энг совуқ учрашувини ўтказди  19 09:23Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:55Ҳусанов бундай натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчига айланди  38 08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:04Гвардиола мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14

"Машъал": Стадионимизни кейинги мавсумга тайёрлаш бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

"Машъал": Стадионимизни кейинги мавсумга тайёрлаш бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Муборак шаҳрида жойлашган Баҳром Вафоев номли стадионнинг асосий майдони мавсумлар оралиғида таъмирланади.
Айни вақтда асосий майдонда кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақида стадион бош директори Хўжамурод Казаков батафсил айтиб ўтади.

"Айни вақтда стадионимизда кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилди. Биринчи фикрим шундай бўлади: Биз келаётган мавсумни аъло даражадаги майдонда бошламоқчимиз. Шу боис айни вақтдан бошлаб вазифамизга жиддий ёндошганмиз.

Биринчи бўлиб қилинаётган ишлар ҳақида айтиб ўтадиган бўлсак , стадионнинг марказ қисмини икки метрга кўчирилмоқда. Дарвозалар ҳам табло тарафга қараб силжийди. Марказни аниқ олиш ва футболчиларни кийиниш хонасидан тўғридан-тўғри марказга кириб бориши таъминланади.

Кейинги вазифамиз эса майдон ҳолатига қаратилади. Хабарингиз бўлса ўтган мавсум бошида майдонни мавсумга керакли шароитда тайёрлай олмаган эдик. Энди шу хатолардан келиб чиқиб режалар белгилаб олинди. Жумладан майдоннинг сув тўпланиб қолдиган барча қисмларида керакли сувни қуритиш тизимларини ўрнатмоқдамиз. Бу бизга  ҳар қандай ёмғир ва қор шароитида ҳам майдонда қуруқ сақлаш имкониятини беради.

Яна бир вазифамиз бу майдоннинг барча қисмини яъни майдон ичи ва ташқи қисмидаги майсани бир текисликда таъмирлашдир. Шу боис айни вақтда майдоннинг баъзи қисмларидан майсалар олинмоқда.

Сўнгги вазифамиз эса барча ишлар якунлангандан сўнг майдонга замонавий "Canada Green" майсаларини экишдан иборат бўлади. Бу майса асосан маҳаллий майса ва муҳитга мослаштирилади".

Таъмирлаш ишларидан фотосуратларни томоша қилинг.

Фотолар муаллифи: Бунёд Андаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика