UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  1 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  2 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  19 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  7 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  29 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  4 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  17 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  18 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  11 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13 17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  5

"Машъал": Кўрикка молдовалик легионер таклиф этилди Янгиликлар

"Машъал": Кўрикка молдовалик легионер таклиф этилди

Айни вақтда "Машъал" Янгиерда машғулотлар олиб бормоқда.
Бугун "Машъал"га кўрикдан ўтиш учун яна бир легионер келиб қўшилади. Жамоамизга таклиф этилган футболчи молдовалик ҳужумчидир.

Виктор Гонца 1988 йилнинг 21 сентябрида Молдавада туғилган. Айни вақтда Молдова Олий лигасининг "Верис" клуби футболчиси ҳисобланади. Хорижий клубларда фаолият олиб бормаган. Ўтган мавсум "Верис" жамоаси билан бирга чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритган. Мавсумни икки клубда ўтказган ҳужумчи 2013/14 йилда 9 та гол киритиб, 8 та аниқ пасни амалга оширган. Фаолияти давомида Молдова Олий лигасида 21 та тўп киритган.

Ушбу легионер бугун таркибга келиб қўшилади ва кўрикдан ўтади. Агар мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдира олса футболчи билан шартнома имзоланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика