

Кеча дам олиш куни бўлганлиги боис футболчиларимиз бугундан бошлаб Муборакда навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади. 25 cентябрь куни "Бухоро"га қарши ўйинга жамоамиз аъзолари жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Аҳамияти жиҳатидан бошқа учрашувларга қараганда муҳим бўлган баҳс олдидан жамоамиз сафи йўқотишлар йўқ.
Бир неча йиллар бирга фаолият олиб борган Александр Хомяков ва Жамшид Саидов жамоалари навбатдаги турда тўқнаш келишади. Ўйин Бухорода 25 сентябрь куни бўлади.



