UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  11 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

"Машъал-БЎФМ"нинг бугунги фаолияти ҳақида Янгиликлар

"Машъал-БЎФМ"нинг бугунги фаолияти ҳақида

Айни вақтда "Машъал" клуби Олий лигада турнир жадвалини бешинчи поғонасида бормоқда. Ушбу таркибда 75 фоиз футболчилар клуб акадeмияси тарбияланувчиларидир.
Аббос Шодмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Қаҳрамон Баҳодиров, Ихтиёр Тошпўлатов, Холмурод Холмуродов, Элдор Шомуродов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шаймонов, Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев, Искандар Шайқулов, Жамшид Хасанов, Отабек Шукуров каби футболчилар айнан футболга илк қадамларини "Машъал" академиясида қўйган. Бугунги кунда Олий лиганинг футболчисига айланиб улгурган футболчиларимизга давомчи сифатида биринчи ва ёшлар лигаси жамоаси ҳам етишиб келмоқда.

Мисол учун айни вақт "Машъал"нинг ёшлар жамоаси таркиби 100 фоиз клуб академияси тарбияланувчилари ҳисобланади ва ўз натижасини бериб келмоқда. Турнир жадвалини бошқариб келаётган ушбу ёшларни қўрмасдан "Машъал"нинг келажаги ва захираси дея баҳолаш мумкин.

Ундан ташқари клубнинг қошида биринчи лига жамоаси ҳам фаолият олиб бораётган бўлиб ушбу таркиб ҳам тўлалигича клубнинг 1995-1997 йил тарбияланувчиларидан иборатдир. Ушбу жамоанинг натижалари ҳам жуда яхши бораётганини айтиб ўтиш керак. Айни вақтда иккинчи босқичга йўл олган жамоа 16 та жамоа орасида еттинчи поғонада бормоқда. Академия ёшларидан ташкил этилган жамоа учун бугунги эгаллаб турган ўрнини жуда юқори баҳолаш мумкин. Таркибнинг ёшлиги ва бир неча кучли жамоалардан юқорида турганини ўзиёқ биринчи лигадаги "Машъал-2"ни савиясини кўрсатиб турибди.

Қашқадарё иккинчи лигасида эса клубинг икки жамоаси иштирок этмоқда. 1998 ва 1999 йилда туғилган ёшлардан иборат жамоаси муносиб иштирок этмоқда ва мос равишда икки жамоаси ҳам турнир жадвалининг кучли учлигида бормоқда. Ушбу жамоалар таркиби ҳам ёшлар лигаси, биринчи лига каби тўлалигича клуб академияси ёшларидир.

Олий лига, ёшлар лигаси, биринчи лига, иккинчи лигада ҳар бир жамоаси муносиб ўринларда бораётган клубнинг бугунги авлоди қандай тарбияланмоқда. Қандай жамоалар фаолият олиб бормоқда. Бу жамоалар мураббийлари ҳақида айтиб ўтишни жоиз деб топдик.

Айни вақтда клуб раҳбари Илҳом Қурбонов

~

академия директори Абдураҳмон Юмангулов

~

катта мураббий Бахтиёр Сатторов

~

 

ва академия мураббийларидан иборат катта гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Академияда 1998 йилдан бошлаб 2006 йилгача бўлган ёшлар ўз гуруҳларида таълим олмоқда. Ҳар бир гуруҳда 20 тадан энг муносиб футболчилар сараланиб борилади. Ушбу йилда академияни 1998 йилда туғилган ёшлари битиради. Ушбу гуруҳга Отажон Авезов мураббийлик қилмоқда.

 

1998 йил гуруҳи. Мураббийи: Отажон Авезов

~

~

 

1999 йил гуруҳи. Мураббийи:  Микола Лапа

 

~

~

 

2000 йил гуруҳи. Мураббийи: Умид Бобоназаров

~


2001 йил гуруҳи. Мураббийи: Жонибек Эгамбердиев

~

 

2002 йил гуруҳи. Мураббийи: Икрем Репатов

 

~

~

 

2003 йил гуруҳи. Мураббийи: Умид Бобоназаров

~

 

2004 йил гуруҳи. Мураббийи: Шоҳруҳ Зоиров

2005-2006 йил гуруҳи. Мураббийи: Маъмур Ғоипов
 

~

 

Дарвозабонлар гуруҳи. Мураббийи: Актам Бердиев

~


Аёллар жамоаси. Мураббийи: Шерзод Андаев

~

 

Акадeмияда футболчи тайёрлаб бериш ишлари давом этади.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика