Мартино: "Асосийси, Аргентина - Колумбия учрашувини ҳакамлар бузиб қўймаслиги"

Aslanov Jasurbek
26 июн 2015, 12:12
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино Аргентина ва Колумбия учрашувида ҳакамлар бригадаси ўйинга таъсир ўтказмайди деб умид қиляпти.
"Ҳакамлар борасида ҳавотирдамиз. Бу ерда энг яхшилари йиғилган, аммо улар ўз даражасида ишлаши лозим. Чили - Уругвай баҳсида бир нечта баҳсли қарорлар ва ҳакамлик хатолари бўлди. Кавани билан боғлиқ вазиятни яна бир марта кўриш керак. Ушбу воқеа қайтарилмаслиги зарур" - дейди Мартино.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com