Марселодан кейин "Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди
29 окт 2018 16:45
Янгиликлар
Марселодан кейин "Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан "Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 10-тур ўйинида жароҳат олди.
"Камп Ноу"да ўтган учрашув 5:1 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди.
Франциялик футболчи баҳс танаффусида алмаштирилди, аммо бу ўзгартириш тактик сабаблар туфайли амалга оширилмади. Маълумотларга кўра, 25 ёшли футболчи мушак жароҳати туфайли ўйинни давом эттира олмаган.
"Реал"нинг яна бир ҳимоячиси Марсело ҳам ўйинни муддатидан аввал якунлади. Бразилиялик баҳс охирида жароҳат олди.
Варан жорий мавсум "Реал" сафида ЛаЛиганинг 9та ўйинида майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар