Марсело: "Азар - ажойиб, аммо Неймар кучлироқ"

Alisher
20 июл 2019
"Реал" ҳимоячиси Марсело ўзининг янги жамоадоши Эден Азар ва терма жамоадаги шериги Неймарни таққослади.

"Азар ажойиб. Унда яхшигина тезлик ва техника бор. Менимча у топ-5га киради. Эден Неймарга ҳам ўхшайди. Аммо сиз мендан уларнинг бирини танлашни сўрасангиз Неймар кучлироқ ўйинчи деган бўлардим. Унга қарши ҳимояланиш имконсиз", - дейди Марсело.

Марсело якунланган мавсум "Реал"да 34та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассистга эришган.

Марсело 2007 йилдан буён "Реал" таркибида ҳаракат қилиб қилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Da Sola