Маротта: "Икардига боғлиқ вазият? Спаллетти таркибни ўзи танлайди"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2019, 14:50
"Интер" бош директори Беппе Маротта анчадан бери майдонга тушмаётган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

"Икарди аста-секинлик билан жамоага қайтмоқда. Спаллеттининг вазифаси қийин, мураббий қайднома ва таркибга футболчиларни ўзи танлайди.

Ҳеч ким Спаллеттига эътироз билдира олмайди. У "Интер"га фойдаси тегадиган қарорларни қабул қиляпти" - дейди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, Икарди 13 февралдан бери "Интер" таркибида майдонга тушмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›