

Сўнгги мавсум у ижара асосида "Алавес" шарафини ҳимоя қилди.
"Реал" раҳбарияти билан суҳбатлашдим. "Алавес"даги ижарам якунланди, энди "Реал" билан шартномам бор. Жамоа билан АҚШдаги йиғинга йўл оламан. Доимо "Реал"да муваффақиятга эришишни истаганман. "Реал"дагилар бошқа клубга ижарага берилишим ҳақида айтишмади. Жамоада дунёнинг энг зўрлари тўп тепади ва менга осон бўлмайди. Бироқ айнан шу учун клубдаман. "Реал"дагилар менга шу клубда ўйнашимни айтишди" - дейди Льоренте.



