

Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, "Челси" Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун 60 миллион евро таклиф қилди. Аммо, "Атлетико" футболчисининг ўзи таклифни рад этди.
27 ёшли испан 2019 йилдан бери Мадрид клубида ўйнайди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Футболчи ўтган мавсум "матрасчилар" сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.



