UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25«Пахтакор» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  1 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  17 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  96 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  8 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  9 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  3 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  5 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  220 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  26 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1

Марказий Осиё. Умаров кубокда гол урди, "Истиқлол" мағлуб бўлди, "Аркадағ" эса етакчиликни қўлга олди Янгиликлар

Марказий Осиё. Умаров кубокда гол урди, "Истиқлол" мағлуб бўлди, "Аркадағ" эса етакчиликни қўлга олди

Теглар :  Марказий Осиё
Марказий Осиё мамлакатларининг чемпионат ва кубок ўйинлари билан таништиришда давом этамиз.

Қозоғистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Қозоғистон кубогининг 1/8 финали доирасида жавоб учрашувлари ўтказилди. Икки ҳамюртимиз тўп тепраётган "Ордабаси" илк ўйинда ўз майдонида мағлубиятга учраганига қарамай, жавоб баҳсида "Мақтаарал"ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Бобир Абдихолиқов баҳсни асосий тарикбда бошлади ва 59-дақиқада алмаштирилди. Шаҳбоз Умаров захирадан ўйинга қўшилиб, 90-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди

"Мақтаарал" - "Ордабаси" 1:4 (биринчи ўйин 2:1)

Голлар: Сандовал 14 - Тагиберген 66, 84, Садовски 76, Умаров 90.

"Ордабаси": Шайзада, Абдихолиқов (Федин 59), Ауро, Эрланов, Жоржиньо, Малий, Матич, Мбож (Умаров 87), Суюмбаев (Астанов 87), Тагиберген, Тунгшбаев (Садовски 59).

"Тобол" эса "Ақсу" майдонида 1:2 ҳисобида ютқазганига қарамай, илк учрашувда 2:0 ҳисобидаги ғалабаси туфайли чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Игорь Сергеев мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб, 75-дақиқада алмаштирилди.

Чорак финалда қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келади:

"Астана" — "Туран"

"Ордабаси" — "Қизилжар"

"Шахтёр" — "Тобол"

"Атирау" — "Қайрат"

Дастлабки ўйинлар 17 май, жавоб баҳслари эса 7 июнь санасида бўлиб ўтади.

Қирғизистон

Ўзбекистонлик футболчилар 

"Алай" - Ислом Абдуллаев 

"Алай" - Жавоҳир Соҳибов 

"Алай" - Абдулазиз Юсупов 

"Дордой" - Кемран Нажафалиев

"Қора Болта" - Муҳриддин Аҳмедов

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Азамат Аҳмедов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Муҳаммадали Турсунов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Достонжон Рашидов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Отабек Ҳайдаров 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Жавоҳир Расулов 

"Талант" - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

"Ошму Алдиер" - Абдулбори Воситжонов 

"Ошму Алдиер"- Акром Ходжаев

"Ошму Алдиер" - Марадона Сафаров

"Ошму Алдиер" - Пўлатжон Шарипов 

"Ошму Алдиер" - Муҳаммадали Ашуров

"Ошму Алдиер" - Абураҳмон Абдулҳақов 

"Ошму Алдиер" - Элнур Турғунов 

"Ошму Алдиер" - Акмалжон Юлдашев

Қирғизистон чемпионатининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур якунларига кўра, "Абдиш-Ата" пешқадамликни сақлаб турибди. "Талант" эса биратўла уч поғона юқорилаб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликка "Алай" якун ясаган.

Тўпурарлар жадвалида "Дордой" футболчиси Талович Данин ҳамда "Нефтчи" аъзоси Токтосунов Дастанбек 4 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Тожикистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Хўжанд" - Хушнудбек Бозоров 

"Хатлон"  - Рустам Қўчқоров

"Файзканд" -  Зуфарджон Акбаралиев

"Эсхата" - Олимжон Каримов

"Эсхата" - Санжар Рихсибоев

"Хосилот" - Темур Маматмуродов

"Кўктош" - Темур Машарипов

"Кўктош" - Мухиддин Одилов

Тожикистон чемпионатининг 7-тур учрашувлари ортда қолди. Мазкур турда мусобақа пешқадами "Истиқлол" сафарда "Равшан"га имкониятни бой берганига қарамай, турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди. Бир очко ортда бораётган "Эсхата" уларни таъқиб қилмоқда. 

7-тур

«Хосилот» – «Эсхата» – 1:0

«Куктош» – «Хўжанд» – 1:1

«Равшан» – «Истиқлол» – 1:0

«Файзканд» – «Регар-ТадАЗ» – 5:1

ЦСКА – «Хатлон» – 0:2

Эслатиб ўтамиз, 6-тур учрашувлари Рамазон ойи муносабати билан бошқа санага кўчирилганди. 8-тур баҳслари 4-5 май кунлари бўлиб ўтади. 6 май санасида эса мамлакат суперкубоги доирасида "Истиқлол" "Равшан" билан тўқнаш келади.

Туркманистон

Туркманистон чемпионатининг 4-тур баҳслари ўтказилди. Мазкур турда “Ашхабад” сафарда "Энергетик"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Аркадағ" "Шагадам" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

9 жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида 3 ўйинда 9 очко жамғарган "Аркадағ" етакчилик қилмоқда. 4 учрашувда шунча очкога эга "Копетдағ" эса 2-ўринда бормоқда. 

1.  “Аркадағ” ФK  3  3  0  0  10-1  9

2.  “Копетдағ” ФK  4  3  0  1  6-6  9

3.  “Алтин Асир” ФK  3  2  1  0  6-1  7

4.  “Небитчи” ФK  3  2  1  0  5-2  7

5.  “Ашхабад” ФK  3  2  0  1  3-3  6

6.  “Ахал” ФK  4  1  0  3  3-6  3

7.  “Энергетик” ФK  4  1  0  3  1-4  3

8.  “Мерв” ФK  4  1  0  3  4-8  3

9.  “Шагадам” ФK  4  0  0  4  2-9  0

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика