Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон
26 дек 13:23
Янгиликлар
Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон
ҚОЗОҒИСТОН
Қозоғистон чемпионатининг 2024 йилги мавсумида Олма-Отанинг "Қайрат" клуби чемпионликни қўлга киритди. Ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳим Халил Йўлдошев тўп тепган клуб асосий таъқибчиси "Астана"ни бир очкога ортда қолдириб, ўз тарихида тўртинчи маротаба шоҳсупага кўтарилди. Бронза медалларига "Ақтобе" жамоасига сазовор бўлди. Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепган "Ордабаси" амалдаги чемпионлик унвонини сақлаб қола олмади ва 4-ўрин билан кифояланди.
Тўпурарлар жадвалида биратўла уч нафар футболчи етакчилик қилди — "Атирау" ҳужумчиси Николай Сигневич, "Тобол" ярим ҳимоячиси Ислам Чесноков ва "Қайрат" ҳужумчиси Жоао Пауло 10 тадан гол урди. Жасур Яхшибоев ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди.
Мавсум якунига кўра энг яхшилар тақдирланди.
Энг яхши ёш футболчи — Адилбек Жумаханов ("Атирау")
Энг яхши дарвозабон — Стас Покатилов ("Тобол")
Энг яхши ҳимоячиси — Ян Вороговский ("Астана")
Энг яхши ярим ҳимоячи — Гиорги Зариа ("Қайрат")
Энг яхши ҳужумчи — Жоао Пауло ("Қайрат")
Энг яхши менежмент — "Елимай" клуби
Энг яхши мураббий — Григорий Бабаян ("Астана")
Энг яхши футболчи номи ҳали эълон қилинмади.
Шу билан бирга, Қозоғистон Премьер-лигасининг 2024 йилги мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди.
ТОЖИКИСТОН
Тожикистонда, кутилганидек, пойтахтнинг "Истиқлол" клуби навбатдаги чемпионликни расмийлаштирди. "Хўжанд" ўз тарихида 10-маротаба кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, "Равшан" тўртинча марта бронза медалларига эга чиқди.
"Истиқлол" етакчиси Манучеҳр Жалилов 17 та гол билан мавсум тўпурарига айланди.
Тожикистонда энг яхшиларини тақдирлаш маросими бугун, яъни 26 декабрь куни ўтказилди.
Энг яхши ёш ўйинчи — Фирузжон Шарипов ("Истиқлол")
Энг яхши дарвозабон — Евгений Гриценко ("Равшан")
Энг яхши ҳимоячи — Бахтиёр Қаландаров ("Регар-ТадАЗ")
Энг яхши ярим ҳимоячи — Алишер Жалилов ("Истиқлол")
Энг яхши ҳужумчи — Жаҳонгир Эргашев ("Эсхата")
Энг яхши тўпурар — Манучеҳр Жалилов ("Истиқлол")
Энг яхши легионер — Деян Тумбас ("Хўжанд")
Энг яхши мураббий — Зайниддин Раҳимов ("Регар-ТадАЗ")
Энг яхши футболчи — Манучеҳр Жалилов ("Истиқлол")
Тожикистон чемпионатида кўплаб ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишди. Қуйида бизга маълум ўйинчиларни келтириб ўтамиз:
"ЦСКА Помир" — Шоҳрўҳ Эшбўтаев, Муҳаммад Исаев, Ислом Исоқжонов, Муҳиддин Одилов
"Эсхата" — Азизбек Муратов, Санжар Рихсибоев
"Истаравшан" — Жаҳонгир Аҳмадов, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Мўмин Мелиев, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Жавоҳир Расулов
"Хўжанд" — Фирдавс Абдусалимов, Жасур Қурбонов, Ислом Тошпўлатов
"Кўктош" — Жаҳонгир Аламов, Ҳасанбой Қаҳҳоров
"Регар-ТадАЗ" — Асилбек Темиров
"Вахш" — Сардор Қобулжонов
ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ
Қирғиз Республикасида мавсум якунига кўра "Абдиш-Ата" ўзбекитонлик мутахассис Ислом Аҳмедов қўл остида навбатдаги чемпионликни қўлга киритди. Ўз навбатида, ғолиб жамоа Қирғиз футбол иттифоқи томонидан 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги сертификат билан тақдирланди.
Кумуш медаллар "Дордой"га насиб этган бўлса, "Мурас Юнайтед" бронза медаллари соҳибига айланди.
"Абдиш-Ата" футболчиси Атай Жумашев 11 та гол билан мавсум тўпурарига айланди.
Шунингдек, мамлакат футболида йил давомидаги энг яхшилар аниқланди.
Энг яхши футбол клуби — "Абдиш-Ата"
Энг яхши ёш футболчи — Эрмек Кенжабаев
Энг яхши мураббий — Ислом Аҳмедов ("Абдиш-Ата")
Энг яхши футболчи — Жоэль Кожо ("Динамо", Ўзбекистон)
Қирғиз Республикаси чемпионатида кўплаб ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишди. Қуйида бизга маълум ўйинчиларни келтириб ўтамиз:
"Алай" — Абдукарим Муҳаммедов, Сарвар Аблаев, Нодир Ибрагимов, Муродхўжа Жабборов
"Қирғизалтин" — Абдураҳмон Абдулҳақов, Шерзод Абдуллаев, Муҳриддин Аҳмедов, Мурод Тўйчибоев
"Мурас Юнайтед" — Азиз Кошибхонов
"Нефтчи" — Шерзод Абдураимов, Дадахон Юсупов
"ЎшМУ Алдиер" — Аҳмаджон Анваров, Рустам Қўчқоров, Сарвар Мирзаев, Отабек Мўминов, Исмоил Охунжонов, Акмал Раҳимов, Марадона Сафаров, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Шоҳруҳ Муратов
ТУРКМАНИСТОН
Туркманистон чемпионатида ҳеч қандай ҳайратомуз ҳодиса содир бўлгани йўқ. Кутилганидек, "Аркадағ" 30 ўйинда бирорта очко йўқотмаган ҳолда чемпионликни тантана қилди. Мамлакат кубоги ҳам пойтахт клубига насиб этди. Чемпионат доирасида қолдирилган “Алтин Асир” – “Копетдоғ” учрашуви эртага ўтказилади ва мавсум расман якунланади.
№ | Жамоа номи | Ў | Ғ | Д | М | ТН | О |
1. | Аркадағ | 30 | 30 | 0 | 0 | 147-20 | 90 |
2. | Аҳал | 30 | 22 | 1 | 7 | 68-29 | 67 |
3. | Алтин Асир | 29 | 20 | 2 | 7 | 68-33 | 62 |
4. | Шагадам | 30 | 13 | 1 | 16 | 40-51 | 40 |
5. | Марв | 30 | 11 | 2 | 17 | 21-60 | 35 |
6. | Ашхобод | 30 | 8 | 4 | 18 | 27-58 | 28 |
7. | Небитчи | 30 | 8 | 3 | 19 | 28-64 | 27 |
8. | Копетдоғ | 29 | 4 | 5 | 20 | 18-65 | 17 |
9. | Энергетик | 16 | 1 | 2 | 13 | 8-45 | 5 |
АФҒОНИСТОН
Афғонистонда чемпионат 2021 йилдан бошлаб Премьер-лига ўрнига Чемпионлар лигаси номи остида ўтказиб келинади. 2024 йилги мавсум 20 апрелдан 22 майга қадар бор-йўғи бир ой давом этди. Ҳиротнинг "Этак Энержи" клуби бир даврадан иборат турнирнинг 11 учрашувида бирорта очко йўқотмаган ҳолда кетма-кет иккинчи мавсум бош совринни қўлга киритди. Айни дамда эса мамлакатда 2024/2025 йилги мавсум бошланган.
Афғонистонда ҳам мавсум якунида энг яхшилар аниқланди.
Энг яхши тўпурар — Аҳмад Наби Муқдас ("Аино Мина")
Энг яхши футболчи — Ҳамид Амири ("Сорҳ Пошан")
Энг яхши дарвозабон — Фаисал Ҳамиди ("Этак Энери")
Энг яхши ёш футболчи — Исмат Ҳадафманд ("Мавж Саҳел")
Энг яхши мураббий — Али Аҳмад Ёрзода ("Этак Энержи")
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар