UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  0 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  20 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди Янгиликлар

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди

Жорий йилнинг сўнггига келиб Фарғона вилоятидаги футбол клублар сони яна биттага ошди.

Маълумки, Фарғона, Қўқон, Қувасой, Ёзёвон сингари шаҳар-туманларининг футбол жамоалари мавжуд бўлиб эндиликни Марғилон шаҳри шарафини ҳам ҳимоя қилувчи янги жамоа “Фаровон” футбол клуби ҳам ташкил қилинди. Марғилонлик бир қатор қатор миллионлар ўйини жонкуярлари сайи-ҳаракати билан ташкил этилган клуб янги мавсумдан бошлаб ўз фаолиятини расман бошлайди.

Таъкидлаш ўринлики, йил сўнгги вилоят футболи учун анча зафарли келди. Фарғона шаҳрининг “Истиқлол” жамоаси Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига муваффақиятли йўлланма олган бўлса, Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси лигани кучлилар сафида якунланди. Бу эса Фарғонада футбол хар тарафлама жадаллик билан ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Айни пайтга келиб “Фаровон” футбол клубини ташкил этиш бўйича сўнгги расмий ишлар ниҳояланди ва жамоа келгуси йилдан бошлаб Фарғона вилояти иккинчи лигасида ўз фаолиятини бошлайди. 2018-йилга келиб эса жамоани Биринчи лигага чиқиши борасида мақсад ва вазифалар тайинланди. Шу қатори клуб қошида футбол мактаби ҳам ўз ишини бошлайди. “Фаровон” ФКни ташкил қилишдан асосий мақсад, вилоятда футболни янада ривожлантириш, Марғилонда етишиб чиқаётган ёш футболчиларни профессионал ва етук ижрочи сифатида тарбиялаш шунингдек Марғилонга катта футбол ҳавосини олиб келишдир. Албатта яқин келажакда жамоа олдига Олий лигага чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Биз эса “Фаровон” ФКнинг янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика