Фарғонада болалар ўртасида дўстлик турнири ўтказилди

Narzulla Saydullayev
23 июл 2019, 18:05
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 18-22 июль кунлари 2007-2008 ва 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида очиқ турнир ўтказилди.

Унда Навоий, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан келган 15 та жамоа иштирок этди.

300 нафардан ортиқ болалар иштирок этган ушбу дўстлик турнирида 2007-2008 йилда туғилган болалар ўртасида майдон эгалари Марғилон шаҳар жамоаси 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2005-2006 йилда туғилган болалар ўртасидаги баҳсларда бекободлик ёшлар ғалаба қозондилар.

Ёзнинг қайноқ кунлари Водийда ташкил этилган мусобақа давомида болалар таътил кунларини мароқли ўтказдилар. Ғолиб ва совриндорларга вилоят футбол ассоциацияси, Марғилон шаҳар 2-Болалар ўсмирлар спорт мактаби ва ҳомийлар таъсис этган Кубок, диплом ва медаллар топширилди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›