Марек Гамшик Хитой клубига ўтишни истамади

Aslanov Jasurbek
16 дек 2016
"Наполи" футболчиси Марек Гамшик Хитой чемпионатига кўчиб ўтишни хоҳламади, дея хабар қилмоқда Gazzetta dello Sport.
Маълумотларга қараганда, футболчига Хитой иккинчи дивизионининг "Тяньцзинь Сунцзян" жамоаси томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Бироқ, словакиялик футболчи ушбу таклифни кўриб чиққани ҳам йўқ.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Гамшик бундан бир ой олдин "Ювентус" таклифини рад этгани ҳақида хабар қилинганди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport