UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  71 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  38 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди" Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди"

"Ҳоким Кубоги"нинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон-2" (3:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" мураббийи Марат Мифтахуддинов фикрларини билдириб ўтди.

"Тахмин қилганимдек бўлди. «Турон» бугун аралаш таркибнинг хизматидан фойдаланди. Бунга тайёр эдим. Режага кўра, биринчи бўлимда ёш ўйинчиларни майдонга тушириб, иккинчи таймда тажрибали футболчилар ҳисобига ўйинни кучайтирмоқчи эдим. Ҳаммаси режа асосида кетди. Дарвозабонимизнинг хатосини инобатга олинмаса танаффусга ғолиб бўлиб йўл олишимиз керак эди, аммо бўлимни мағлуб ҳолда якунладик. Захирадан майдонга тушган тажрибали футболчилар жамоамиз ўйинини кучайтира олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бугун қайсидир маънода тактик футболга гувоҳ бўлдик.

Кеча айтганимдек, биз мусобақа орқали янги мавсумга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Албатта мураббий сифатида кубокни қўлга киритишни истайман, бироқ Суперлигани ҳам унутмаслик зарур. Шунинг учун Фарғонага келганимиздан бери футболчиларга дам бераётганимиз йўқ. Хусусан, эртага ҳам икки маҳал машғулот ўтказамиз. Бу орқали албатта йигитларга оғир юкламалар берамиз. Шунинг учун учрашув давомида футболчиларнинг ҳаракатида оғирлик сезилиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика