UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  12 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  10 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  67 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Марат Бикмаев: “Яна терма жамоадан чақирув олганимдан хурсандман” Янгиликлар

Марат Бикмаев: “Яна терма жамоадан чақирув олганимдан хурсандман”

Куни-кеча Ўзбекистон йиллий терма жамоасининг Бахрайнга қарши ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинига таклиф этилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди.

Ундан Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам ўрин олган. Бошидан оғир жарохатларни ўтказган Бикмаев бир неча йиллардан сўнг яна терма жамоадан чақирув олди. Биз эса шу муносабат билан Маратни суҳбатга чорладик.

- МТЖнинг навбатдаги йиғинига таклиф этилдингиз. Бу ҳақда энг аввало кимдан ёки қаердан хабардор бўлдингиз?
- Дастлаб интернет сайтларида ўқиб қолдим. Кейин йигитлар ҳам айтишди. Тўғриси, бу чақирув мени янада хурсанд қилиб юборди. Бунинг учун терма жамоа мураббийларига миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Фақат очиғини айтинг, таклиф этилишингизни кутганмидингиз?
- Албатта. Менимча ҳар қандай футболчи миллий терма жамоадан чақирув кутиб яшайди. Шу жумладан мен ҳам яна қачонлардир бош жамоамиз либосида ўйнашга умид қилиб юргандим. Яратганга шукур, ниятимга етдим.

- Охирги марта қачон миллий терма жамоа либосида майдонга тушганингизни эслай оласизми?
- (Бироз ўйланиб) Адашмасам сўнгги бор Қирғизистонга қарши баҳсда ўйнагандим. Ўшанда бош жамоамизга Вадим Абрамов устозлик қиларди.


- Бошингиздан шундай оғир жароҳатларни ўтказганингизни ва кўп маротаба операция столига ётишга мажбур бўлганингизни жуда яхши биламиз. Бундай холларда кўпчилик футболчиликни якунлаб қўя қолади. Сиз эса нафақат футболга қайтдангиз. Балки яна МТЖдан ҳам чақирув олмоқдасиз. Бунга қандай эришмоқдасиз?
- Ҳақиқатдан ҳам шу кунгача кўп маротаба бошимдан оғир дамларни ўтказдим. Тўғриси, ҳозир жарохатларни эслагим келмайди. Буни тезроқ унутишга харакат қиламан. Очиғини айтганда, футбол ўйнашдан ташқари бошқа хунарим йўқ. Бошқа касб билан шуғулланишни ҳаёлимга ҳам келтирмаганим учун ҳам ўзимга-ўзим доим сўз бериб келганман: мен яна катта футболга қайтишим керак. Бунинг учун тезроқ оёққа туриб олишим зарур деб. Яратганга шукур, ҳаммаси ортда қолди ва яна мен севган машғулотим билан бандман. Операциядан сўнг шифокорлар машғулот бошлашимга руҳсат бергач, ўз устимда тинимсиз равишда ишладим. Ҳали яна бемалол ўйнай олишимга ишондим.

- Бу йилги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?
- Нима десам бўлади? 50х50. Нолимайман бу йил ишларим яхши. Бир нечта голлар урдим ва асосийси яна МТЖдан чақирув олдим. Лекин бу мен учун юқори даража эмас деб биламан. Янада оптимал формага кириш учун жиддий ишлаяпман. Бунга менимча бир йил керак. Оёғим ҳам баъзида оғриб туради, ҳаво ўзгарган пайтларда. Буни мен каби бошидан шундай жарохатни ўтказганлар яхши билади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика