UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  1 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   259 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Жайхун" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Марат Ауезниязов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Шўртан" Про лига жамоаси ҳисобланади. Умуман ўйин жиҳатдан тенглик бўлди. Лекин барибир даражада фарқ кузатилди. Мен жамоамдаги йигитлардан мамнунман. Қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумда камчиликларимиз бор. Мақсадимиз чемпионат ўйинларида муносиб иштирок этиб, Про лигага йўлланма олиш",- дейди Марат Ауезниязов. 


- Гуруҳдан чиқадиган жамоалар орасида "Жайхун"ни кўрамизми? 

- Очиғи билмадим. "Бунёдкор" билан учинчи турдан кейин кўрамиз. 

- Иккинчи бўлимда жамоа фаолроқ ҳаракат қилди. Ўйинни аввалроқ ҳужумкор руҳда бошлаш ўйин натижасига таъсир қилар эдимм? 

- Йигитларга хотиржам футбол ўйнашимиз кераклигини айтгандим. Футболчиларда саросима бор. Бу иккинчи ўйинимиз. Биринчи бўлимдан кейин ҳам босимсиз ҳаракат қилишни таъкидладик. 

- Ўтган ўйинда йўл қўйилган камчиликлардан қайси бири бугун такрорланди? 

- Индвидуал камчиликларимиз кўзга ташланди. Тўпни назорат қилишда, бирга-бир вазиятларда билинди. 

- "Бунёдкор" охирги 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этди. "Жайхун" бу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўради? 

- Майдонга тушгандан кейин фақат ғалаба учун ўйнайсиз. 

- Раҳбарият томонидан клубга кубокда натижа қилиш қўйилганми ёки чемпионатда? 

- Тўғриси чемпионатда натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Кубок ўйинларида Про лига, Суперлига жамоалари билан ўйнаяпмиз. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишга эришишади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика