

Маълум бўлишича, Марадона ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага ётқизилган, бироқ бу маълумот кейинроқ рад этилди.
"Аҳволим яхши, шифохонага ётқизилганим йўқ. Нигерияга қарши ўйин танаффусида бўйним оғриб қолди, хушимни йўқотдим.
Шифокор мени кўздан кечириб, биринчи бўлимдан сўнг уйга қайтишни маслаҳат берди, аммо қолишга қарор қилдим.
Қандай кета олардим? Қўллаб-қувватлаш учун раҳмат" - дейди Марадона.



