Марадона Аргентинанинг Нигериядан учраган мағлубиятидан кейин жамоани бошқармоқчи

Tolibjon Qosimov
15 ноя 2017, 20:04
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона яна миллий терма жамоани бошқармоқчи эканлигини маълум қилди.

Марадона бундай қарорини аргентиналиклар Хорхе Сампаоли бошқарувида ўртоқлик ўйинида Нигериядан мағлубият (2:4)га учраганидан кейин эълон қилди.

"Ким кўпроқ ғалабани қўлга киритган? Келинг хулосалар чиқарамиз.

Мен ҳавотирдаман, чунки улар обрўни йўқотишмоқда. Лекин, йигитлар айбдор эмас. Мен қайтишни хоҳлайман", - деб ёзди Марадона ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

57 ёшли мутахассис юқоридаги гапларни ёзиш билан бирга Аргентина мураббийларининг натижаларини ҳам жойлади. Унда Марадона 75% ғалаба билан энг яхши кўрсаткичга эга.

Эслатиб ўтамиз, Марадона Аргентина терма жамоасини 2008 йилнинг октябридан 2010 йилнинг июлига қадар бошқарган. У жамоа билан ЖЧ-2010нинг чорак финалигача борган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: instagram.com/maradona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›