UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  3 18:27Про лига. "Бухоро" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  4 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди? Янгиликлар

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди?

"Сурхон"да раҳбарият ўзгариши ортидан мураббийлар штаби ҳам янгиланди.

Жамоани эндиликда Сергей Токов бошқаради.  Ушбу мураббий футболчилик фаолияти давомида "Трактор", "Навбаҳор", "Динамо", АГМК ва "Сўғдиёна" жамоаларида тўп тепган. Бутсаларини михга илгач "Пахтакор" академиясида мураббийлик қилган, 2006 йиллар терма жамоасида Сервер Жепаровга ёрдамчи бўлган. Суперлигада "Сурхон"ни бошқарадиган Сергей Токов машғулотлар, таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдирди. 

"Янги жамоа, янги футболчилар билан тайёргарликни бошлаб юбордик. Асосий урғу ёш футболчиларга қаратилади. Уларга ўйнаш имкониятини беришга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозир машғулотларга киришганмиз. Футболчиларни кўряпмиз. Ҳали ишларимиз кўп. Асосий мақсадимиз яхши ва сифатли футбол кўрсатиш. Бунинг ортидан натижа келади. Ҳозир катта мақсадлар ҳақида гапиришга эрта. Биринчи навбатда сифатли футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Бизнинг ўйинимиздан мухлислар қониқиш ҳосил қилишлари керак",- дейди Сергей Токов. 



"Клубга таклиф қилишди, рози бўлдим. Кўпчилик ёшлар билан ишлаганимни, терма жамоадаги фаолиятимни яхши билади. Бир нечта номзодлар орасида менда тўхталишди. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Бу йил қаерда ўйнаймиз? Менга қолса, Термизда мухлисларимиз қаршисида ўйнашни истардим. Чунки мухлислар майдондаги 12 футболчи. Футболчиларга ҳам ўз суюклилари кўз ўнгида ўйнаш осонроқ. Лекин бу бизга боғлиқ эмас. Стадион қанчалик учрашувларни қабул қилишга тайёр, шунга ҳам қараш зарур. Раҳбарият билан гаплашиб Термизда ўйнаш масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчимиз. 

Тайёргарлик режасига келсак, бугун Тошкентда шуғулланмоқдамиз. Бошқа режалар ҳақида бирор нарса, дея олмайман. Машғулотларни шу яқин атрофда олиб борамиз",- дейди мураббий.

 


"Таркибга келсак, ёшларга эътибор ҳамиша муҳим. Иккинчидан ўтган йили таркибда ўйнаган айрим тажрибаси бор футболчилар бор. Албатта қайсидир позицияларга тажрибали ижрочиларни олишимиз мумкин. Балки легионер бўлар. Бир нарсани айтишим керак, ҳозирда кўп Суперлигадаги кўп жамоаларда тўп тепаётган легионерларнинг даражаси ўзимизнинг йигитларникидан устун эмас

Мураббийлар штабида кимлар кўмаклашишини ҳали очиқ айта олмайман. Ҳали шартнома имзоланмаган. Бир неча кундан сўнг аниқ бўлади",- дейди Сергей Токов.

 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика