Манжукичга "Фенербахче", "Галатасарой" ва "Беневенто" клублари қизиқмоқда
06 июл 2020 12:51
Янгиликлар
Манжукичга "Фенербахче", "Галатасарой" ва "Беневенто" клублари қизиқмоқда
Форвард Марио Манжукич фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, 34 ёшли хорватиялик футболчига "Фенербахче" ва "Галатасарой" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ўйинчига шунингдек "Беневенто" ҳам бефарқ эмас. Олдинроқ эса унинг "Локомотив" (Москва)га ўтиши борасида гап-сўзлар янграган эди.
Форвард "Ал Духайл" билан шартнома бекор қилинганини ва эркин агент бўлганини эълон қилди. Футболчи Қатар чемпионатида 5та ўйинда майдонга тушиб, гол ҳам, ассист ҳам қайд эта олмади.
Фикрлар