UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  13 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Мане АПЛда энг зўр, "Тоттенхэм" энг ёмон жамоа, де Брюйне энг чиройли гол муаллифи, энг яхши мураббий эса... ("The Guardian") Янгиликлар

Мане АПЛда энг зўр, "Тоттенхэм" энг ёмон жамоа, де Брюйне энг чиройли гол муаллифи, энг яхши мураббий эса... ("The Guardian")

Коронавирус сабаб деярли бутун дунёда футбол учрашувлари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Британиянинг "The Guardian" нашри АПЛнинг жорий пайтига қадар бўлган ўйинлардан келиб чиқиб ўз рейтингини тузиб чиқди. Бунда нашр мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, мураббийи ва ўйини каби номинацияларни эълон қилди.

P.S. Бу рейтинг ва энг яхшилар фақатгина "The Guardian" нашри талқини ва бу ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас.

Энг яхши ўйинчи сифатида "Ливерпуль" форварди Садио Мане қайд этилган. Мане Премьер-лиганинг 26 ўйинида 14та гол урган ва 9та голли пас берган.



Энг яхши ёш ўйинчи сифатида "Вулверхэмптон" вингери Адама Траоре кўрсатилган. Траоре гол+пас тизимида 11 (4+7) очко тўплаган. Испан айни пайтда 24 ёшда.



Энг чиройли гол сифатида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг "Ньюкасл" билан ўйин (2:2)даги узоқдан берган зарбаси тан олинган.



"Шеффилд Юнайтед" устози Крис Уайлдер энг яхши мураббий деб топилди.



Энг яхши трансфер деб Дэнни Ингзнинг "Ливерпуль"дан "Саутгэмптон"га ўтгани ҳисобланган.



Мавсумнинг энг зўр ўйини сифатида 19-турдан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" баҳси қайд этилган. Ўшанда "бўрилар" Гвардиола шогирдларига ўз уйларида 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, 55 (Адама Траоре), 82 (Раул Хименес) ва 89 (Мэтт Доэрти) дақиқаларда киритилган голлар эвазига супер камбэкни амалга оширишганди.



Шунингдек, нашр "Тоттенхэм"ни мавсумнинг энг ёмон жамоаси деб атаган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика