

"Атлетико" ярим ҳимоячиси ҳам Англияга йўл олишга қарши эмас. "Манчестер Юнайтед" ўйинчининг маошини икки баробар кўтаришга тайёр.
Испанлик футболчи Англияда ҳафтасига 200 минг фунт ишлаб топиши мумкин. Саулнинг трансфери 70-80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Агар МЮ Поль Погбани сотадиган бўлса, "Атлетико"нинг 25 ёшли футболчиси "қизил иблислар" сафига ўтиши мумкин бўлади.



