“Манчестер Юнайтед”нинг 92 йил олдинги антирекорди такрорланди

Eldor Akmurzayev
6 мар 2023, 08:10
Англия чемпионати 26-турида “Манчестер Юнайтед” “Энфилд”да “қақшатқич зарба”га учради – 0:7.

Бу МЮнинг АПЛдаги энг йирик мағлубияти бўлди. Бундан ташқари, “қизил иблислар”нинг бутун фаолияти давомидаги энг йирик мағлубияти такрорланди. Бунгача клуб 0:7 натижаси билан уч марта ютқазганди: 1926 йил – “Блэкберн”, 1930 йил – “Астон Вилла” ҳамда 1931 йил “Вулверхэмптон”.

Қайд этиш жоизки, Премьер-лига давридан бери манчестерликларнинг энг йирик мағлубияти 1:6 эди ва ушбу ҳисоблар “Манчестер Сити” (2011) ҳамда “Тоттенхем” (2020) билан ўйинларда қайд этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta