"Манчестер Юнайтед"га "Кристал Пэлас" ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
13 мар 2019, 23:51
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Daily Mail" хабарига кўра, Лондон жамоаси 21 ёшли футболчини 45 млн еврога баҳоламоқда. Биссака ҳозирда АПЛдаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири бўлиб турибди. Шу боисдан у бир неча топ-клублар назарида. МЮ ҳозирда уни Антонио Валенсиянинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ҳимоячи бу мавсумда жамоаси таркибида 27 ўйинда 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›