

19 ёшли футболчи 9 ёшидан буён “қизил иблислар” билан бирга. Унинг асосий жамоада ўз ўрнига эга бўлиш имконияти анча чекланган. Ярим ҳимоячи Чемпионлар Лигаси доирасида “Янг Бойз”га қарши майдонга туширилганди. Жорий мавсумда у 11 ўйинни захирадан кузатди ва майдонга туширилмади. Шу туфайли у бошқа жойда тажриба тўплаш унга фойдали бўлишига ишонмоқда.
"Манкунианлар" устози Эрик тен Хаг эса ироқлик футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.



