"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортди
Tolibjon Qosimov
25 дек 2017, 13:01
"Daily Express"нинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед"нинг бельгиялик таянч ярим ҳимоячиси Маруан Феллаини яна бир бор амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортди.
У клубни тарк этиш истагини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирига қадар мўлжалланган. Шунинг учун, Феллаини 1 январдан исталган клуб билан музокаралар олиб бориши мумкин.