"Манчестер Юнайтед" Хорватия термаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
16 июл 2018, 21:11
"Манчестер Юнайтед" ЖЧнинг вице-чемпионини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, манкунианликларга "Айнтрахт" футболчиси Анте Ребич керак. Инглиз жамоаси унинг трансфери учун 50 млн евро тўлашга тайёр.

24 ёшли футболчи "Айнтрахт" таркибида 3 мавсумда 48 ўйинда қатнашиб, 8 гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports