"Манчестер Юнайтед" Вернерни кузатишда давом этмоқда

Sherzod Nurmatov
28 май 2020, 23:51
"Манчестер Юнайтед" "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерга қизиқишни сақлаб қолмоқда, деб хабар беради ESPN.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва айнан 24 ёшли немис унинг стандартларига жавоб беради.

Шу билан бирга, "МЮ"дагилар Вернер "Ливерпуль"ни танлайди, деб ўйлашмоқда.

Тимо Вернер ушбу мавсумда "Лейпциг" учун Бундеслигада 28 ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN