


"Бу муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли – мураббий олдига бориб, кечирим сўраш. Кейин эса жамоадошлардан узр сўраш лозим.
Ижтимоий тармоқларга кириб, мураббийни танқид қилиб ўтириш керак эмас. Ахир, у хўжайин ва қарорларни ўзи қабул қилади. Ҳеч бўлмаганда унга нисбатан ҳурмат бўлиши керак.
Қоида ҳамма учун бир хил бўлиши керак. Тен Ҳаг келганидан бери принципиал йўл тутмоқда. У бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қилмайди", – деди Брюс.



