"Манчестер Юнайтед" "Селтик" форвардини нишонга олди

Alisher
17 фев 2020, 17:33
"Селтик" ҳужумчиси Одсонн Эдуар МЮ қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

"Манчестер Юнайтед" ёзда ўз сафига ҳужумчи қўшиб олмоқчи ва шу сабабдан 22 ёшли франциялик форвардни нишонга олган.

Эдуар жорий мавсум Шотландия чемпионатида "Селтик" либосида 24та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, МЮ бундан олдин "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембелени харид қилмоқчи эканлиги тўғрисида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›