"Манчестер Юнайтед" Санчони нега Саудия Арабистонига сотиб юбора олмагани маълум бўлди
08 сен 2023 22:10
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Санчони нега Саудия Арабистонига сотиб юбора олмагани маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо АПЛнинг 4-тури доирасида "Арсенал"га қарши ўйиннинг қайдномасига киритилмади.
Ўйиндан кейин манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг футболчининг машғулотларидан қониқмаётганини айтганди. Шу сабабли МЮ футболчисини Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" жамоасига сотиб юбормоқчи бўлган ва томонлар музокаралар олиб боришган.
Инглиз клуби футболчисини бир мавсумга текинга ижарага беришга тайёр бўлган, бироқ осиёликлар мавсум якунланганидан кейин Санчони 50 млн евро эвазига сотиб олишлари шарти қўйилган. Лекин "Ал Иттифоқ"қа бу шарт маъқул келмаган.
Санчо ушбу мавсум МЮ таркибида бирорта учрашувда майдонга тушмаслиги кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар