"Манчестер Юнайтед" Роналду клуб билан мавсумолди турга бормаслигини тасдиқлади

Оқил Абдубарноев
8 июл 2022, 20:45
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати ҳужумчи Криштиану Роналду Таиланд ва Австралияда бўлиб ўтадиган мавсумолди турнега жамоа билан бирга бормаслигини маълум қилди.

Криштиану Роналду Таиландга йўл оладиган гуруҳ таркибида бўлмайди, чунки унга оилавий муаммоларни ҳал қилиш учун қўшимча таътил берилган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду бунгача "Манчестер Юнайтед"нинг қаторасига тўртта машғулотини ўтказиб юборганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›