

"Corriere della Sera" хабарига кўра, 30 ёшли англиялик ҳимоячи учун манкунианликлар 28 млн евро сўрамоқда. Бироқ рим клуби нархни туширишга ҳаракат қилмоқда.
Олдинроқ МЮ футболчиси учун 20 млн евро талаб қилаётгани борасида маълумотлар берилганди. Бироқ унинг "Рома"да кўрсатган ўйини нархни кўтариб юборди.
Смоллингнинг МЮ билан 2022 йилга қадар имзолаган шартномасида товон пули кўрсатилмаган. У Римда қолишни ва "Рома" шарафини ҳимоя қилишни истамоқда.



