"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
21 фев 2025, 19:23
МЮ ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.

"Transfer News Live" хабарига кўра, "қизил иблислар" "Барселона" ва "Реал"дан 4 футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Шу тариқа манкунианларнинг шорт-листидан ҳимоячилар Жюль Кунде ва Рональд Араухо, шунингдек, ярим ҳимоячилар Эдуардо Камавинга ва Арда Гюлер ўрин олган.

Transfermarkt портали 26 ёшли Кундени 60 млн,  25 ёшли Араухони 55 млн, 22 ёшли Камавингани 80 млн, 19 ёшли Гюлерни эса 45 млн еврога баҳоламоқда.

"Манчестер Юнайтед" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Transfer News Live