

The Telegraph хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг маошини бир ярим баробар оширишга тайёр.
Июль ойида 30 ёшни қарши оладиган Кейн МЮ учун ҳужум чизиғини кучайтиришдаги биринчи вариант ҳисобланади. Шунга қарамай, "қизил иблислар" бу трансферни амалга ошириш қийин бўлишини тушуниб туришибди.



