"Манчестер Юнайтед" футболчилари футболка ва пайпоқларининг торлигидан шикоят қилмоқда, улар ўйинларда қалбаки либослардан фойдаланяпти
01 ноя 2023 16:06
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" футболчилари футболка ва пайпоқларининг торлигидан шикоят қилмоқда, улар ўйинларда қалбаки либослардан фойдаланяпти
"Манчестер Юнайтед" ўйинчилари ўйин пайтида Adidas жиҳозлари торлиги учун уларнинг нусхаларидан фойдаланмоқда.
Жумладан, 47 миллион фунт эвазига сотиб олинган дарвозабон Андре Онана либос борасида муаммога дуч келган.
Камерунлик посбон асл нусхали либоснинг зич эканлиги туфайли унга ноқулайлик туғдирганини таъкидлаган.
"Шеффилд Юнайтед"га қарши баҳсдан кейин учрашувларда Онана қалбаки нусхадаги кенгроқ ўлчамдаги либослардан фойдаланмоқда.
Шунингдек, футболчилар 2-тур доирасида "Тоттенҳэм"га қарши баҳсдан (0:2) бери расмий пайпоқларни киймаяпти. Яқинда бўлиб ўтган Манчестер дербисида Бруну Фернандеш узун пайпоқларнинг нусхасини кийган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар