

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар келаси ҳафтада музокаралар олиб боради. Португалиялик билан 5 йиллик шартнома имзоланиши билан бирга, унинг маоши оширилиши кутилмоқда.
Фернандеш 2020 йилнинг январида "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га 50 миллион евро эвазига ўтганди. Кеча у "Лидс"га қарши ўйинда хет-трик муаллифига айланди.



