"Манчестер Юнайтед" де Хеа билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
15 ноя 2021, 22:50
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа дарвозабони Давид де Хеа билан шартномани узайтиришга тайёрланмоқда.

"Fichajes" хабарига кўра, мураббийлар штаби ва раҳбарият унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Шу сабабли улар 2023 йилга қадар давом этадиган шартномани узайтириш ниятида. Айни дамда кипер йилига 21 миллион евро маош олмоқда.

Ушбу мавсумда 31 ёшли Давид "Манчестер Юнайтед" таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 24 гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›