"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг юлдуз ҳужумчиси учун "Бавария" билан баҳслашади

Alisher
30 мар 2025, 21:55
"РБ Лейпциг" форварди Беньямин Шешко "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва "Милан" эътиборига тушди.

Қайд этилишича, футболчи АПЛда ўйнашни истамоқда. Манбага кўра, словениялик учун курашда "Арсенал" фаворит ҳисобланади. Гап шундаки, лондонликлар келаси мавсум катта эҳтимол билан Чемпионлар лигасида иштирок этишади. "Манчестер Юнайтед" эса АПЛ мавсуми якунларига кўра Европанинг асосий турнирига йўлланма олиши қийин бўлади.

Шешконинг шартномасида 70 млн евро миқдоридаги харид қилиш банди кўзда тутилган. Форвард жорий мавсум "РБ Лейпциг" сафида 36 та ўйин ўтказиб, уларда 17 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: bild.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›