"Манчестер Юнайтед" Антонини сотишга рози бўлди

Mirjalol Normatov
30 авг 2025
Антони "Бетис"нинг тўлақонли футболчисига айланади.

"Sky Sports" маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" ЛаЛига клубининг бу борадаги таклифини қабул қилган. Бразилиялик футболчи трансфер ишларини якунлаш учун Испанияга учиб кетган. Ҳозирча футболчининг трансфер суммаси қанча бўлиши аниқ эмас. Манкунианликлар 3 мавсум олдин футболчини 95 миллион еврога сотиб олганди.

Антони ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Бетис"да ўтказди ва 17 ўйинда 5та гол уришга эришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports