«Манчестер Юнайтед» 18 ёшли Тилемансга қизиқиб қолди

Narzulla Saydullayev
11 окт 2015, 15:30
«Андерлехт» клуби ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс Европанинг навбатдаги топ-клуби қизиқишига сабаб бўлди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, «Челси», «Барселона» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари қаторига «Манчестер Юнайтед» ҳам қўшилган.

«Қизил иблислар» скаутлари 1997 йилда туғилган Тилеманснинг ўйинларини кузатишни бошлашган. Клуб Майкл Кэррик ва Бастиан Швайнштайгернинг ўрнида келажак учун айнан уни кўришмоқда.

Бу мавсумда Тилеманс Бельгия чемпионатининг 9та ўйинида майдонга тушиб 3та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›