"Манчестер Сити" Рубен Диашга янги шартнома таклиф этишга тайёр

Alisher
27 июл 2021, 09:47
"Манчестер Сити" португалиялик ҳимоячи Рубен Диашга янги битим таклиф этмоқчи.

Клуб Диашнинг ўйин даражасини қадрлайди ва унинг маошини икки баравар кўтаришга тайёр.

Ўйинчи айни дамда йилига 4 миллион евро маош олади, янги шартномага кўра у йилига 8 миллион евро ишлайди.

Диаш ўтган мавсум "шаҳарликлар" сафида АПЛ доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star