"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди

Alisher Ostonov
17 авг 2025
"Манчестер Сити" "Реал"нинг бразилиялик вингери Родриго трансфери бўйича позициясини маълум қилди.

Инглиз гранди бразилиялик футболчи учун талаб этилаётган 100 млн еврони фақат бир шарт билан тўлашга тайёр. "Шаҳарликлар" аввалига Савиньони "Тоттенхем"га сотмоқчи. Аввалроқ, "Сити" "шпорлар"нинг 70 млн евролик таклифини рад этгани маълум бўлганди.

Агар Савиньо "Манчестер Сити"ни тарк этса, клуб Родригога эътиборини қаратади. Аввалроқ, Испания матбуотида "Реал"нинг янги устози Хаби Алонсо футболчидан умид қилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, Родригонинг ўзи Мадридда қолишга мойил.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: fichajes.com