

"A Bola" хабарига кўра, "шаҳарликлар" бразилияликни сотиб юбориш орқали "Бенфика" футболчиси Жоау Фелиш хариди учун маблағ ишлаб олмоқчи.
19 ёшли хавбекнинг трансфер нархи 115 миллион еврога тенг бўлиб турибди.
Бу мавсумда 46 ўйин ўтказиб, 19 гол киритган Жезус борасидаги вазиятни "Манчестер Юнайтед" кузатиб бормоқда. "Юнайтед" ёзда Ромелу Лукакуни сотиб юбориб, ўрнига Жезусни харид қилмоқчи.



