

Англия клуби 27 ёшли аргентиналик футболчини мана шу ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
«Валенсия»дагилар «Сити» август ойи охирига қадар Отаменди бўйича расмий таклиф билан чиқишларига ишонишмоқда. Футболчининг трансфер нархи шартнома бўйича 35 миллион фунтни ташкил қилади. Испания клуби бошқа футболчиларни сотиб олиш учун ҳам Отамендини сотишга тайёр.
Олдинроқ «Сити» «Атлетико» вакили Диего Годинга қизиқиб қолгани ҳақида хабар чиққанди.



