"Манчестер Сити" Месси билан январда 50 млн фунт эвазига шартнома имзолашга уриниб кўради

Alisher
18 ноя 2020, 13:34
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси қишки трансферлар ойнасида "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

Англия клуби каталонияликларнинг оғир молиявий аҳволидан фойдаланиб қолмоқчи ва уларни аргентиналик ўйинчини январда сотишга мажбур қилмоқчи, сабаби у ёзда текинга кетиши мумкин.

Қайд этиш керакки, "Ман Сити" Мессининг трансфери бош мураббий Хосеп Гвардиола билан янги шартнома имзолашнинг воситаси сифатида кўрмоқда.

Ўйинчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Форвард жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›