"Манчестер Сити" "Лейпциг" хавбеки Ольмони кузатмоқда

Alisher
29 окт 2021
"Манчестер Сити" "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмога қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 23 ёшли испаниялик футболчининг ўйини "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ёқади.

Ольмо 2021/22 йилги мавсум "Лейпциг" сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Футболчи айни дамда мушак жароҳатини тикламоқда. У "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira