"Манчестер Сити" Лапортни қанчага сотмоқчи?

Alisher
21 авг 2021, 14:04
Испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт клубини ўзгартирмоқчи.

Шу сабаб "Манчестер Сити" 27 ёшли ўйинчи билан хайрлашадиган нархини маълум қилди.

"Шаҳарликлар" таркибларида Жон Стоунс ва Рубен Диаш борлиги сабаб ўйинчининг кетишига қарши эмаслар. Англия чемпионлари 70 млн евро таклиф қилинса, Лапортни қўйиб юборишади.

Ҳимоячи "Ман Сити"да 2018 йилдан бери ўйнайди. Футболчининг клуби билан тузган шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail